“Ўзқурилишмоллари” акциядорлик компанияси 2019 йили Жиззахдаги Mega Invest Industial МЧЖда узлуксиз базальт толасини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
51.8 млн долларли лойиҳа 2015-2019 йилларда структур ўзгаришлар, ишлаб чиқариш модернизацияси ва диверсификациясини таъминлаш чора-тадбирлари дастурига киритилган.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг тижорий банклари (36.5 млн доллар) ҳамда хорижий инвестор (15.3 млн доллар) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.