10 июль куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал Мадрид” сардори Икер Касильяснинг жамоа мухлислари билан хайрлашув маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда жамоанинг ҳомийларидан бири Bwin ўз твиттерида ёзди.

Маросим маҳаллий вақт билан 13.00 да бошланади.

Маълумот учун, Икер Касильяс “Реал Мадрид” тарбияланувчи бўлиб, 15 йилдан буён жамоа “мадридликлар” сафида ўйнаган.

Аввалроқ, “Порту” “Реал Мадрид” билан 34 ёшли дарвозабон трансфери борасида келишиб олгани маълум қилинган эди.