АҚШ патентларни ва савдо белгиларини бошқариш сайтида Airbus компаниясининг Double-deck airplane (икки сатҳли авиалайнер) номли патент талабномаси чоп этилди.

Гап икки ярусли конструкцияга эга улкан лайнер ҳақида кетмоқда. Тахминлар бўйича, йўловчи сиғимига кўра янгилик Airbus A380 самолётидан ҳам ўзиб кетиши мумкин. Airbus A380нинг борти уч классли бортда 525, бир классли конфигурацияда 853 йўловчини сиғдира олади. Парвознинг максимал узоқлиги 15 400 км.

Патент мурожаатномасида тушунтирилган конструкцияда юқорида тилга олинган Airbus A380, Airbus Beluga юк самолёти, шунингдек, “Антонов” элементлари акс этган. Янги лайнернинг йўловчи сиғими минг кишидан ошиб кетиши мумкин. Концепция ҳаётга қандай татбиқ этилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади.