АҚШ янги ядро бомбасини синовдан ўтказди

Жаҳон 09 Июль 2015 10771

АҚШнинг Ядро хавфсизлиги бўйича миллий маъмурияти ва Ҳарбий-ҳаво кучлари 1 июль куни B61-12 ядро бомбасининг биринчи синовини ўтказди, деб хабар берилмоқда ташкилот сайтида.

Жанговар каллакка эга бўлмаган B61-12 бомбаси F-15E қирувчи самолётидан Невададаги Тонопа полигонига ташланди. Қайд этилишича, синов муваффақиятли ўтган.

Жорий йил охиригача яна иккита синов ўтказиш режалаштирилган, уларнинг натижаларига кўра қайта ишлашлар бўйича қарор қабул қилинади.

Кўпроқ янгиликлар