Аргентина футбол уюшмаси раҳбари Мессига нисбатан даҳшатли тарзда адолатсизлик қилинаётганини таъкидлади

Спорт 09 Июль 2015 8063

Аргентина футбол уюшмаси президенти Луис Сегура терма жамоа ҳужумчиси Лионель Мессини танқид қилишни тўхтатишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Херардо Мартино бошқарувидаги Аргентина терма жамоаси Копа Америка мусобақаси финалида Чилига ютқазиб қўйганидан сўнг, мухлислар бу омадсизликда Мессини айблашни бошлашган, Месси терма жамоадаги фаолиятида танаффус қилмоқчи экани ҳақидаги хабарлар ҳам пайдо бўлганди.

"Мен бундай мухлисларни тушунмайман. Улар Мессига нисбатан даҳшатли даражада адолатсизлик билан муомала қилишмоқда.

Мессини Марадона билан тенглаштирган мухлислар энди уни кескин танқид қилишмоқда. Лекин, ишонтириб айтаманки, терма жамоа футболчилари бу мағлубиятдан кейин мухлислардан кўпроқ даражада куйинишди", дейди Сегура.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 32057 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13024 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87124 Ўзбекистон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:12 1 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:58 661 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:56 1630 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
Африкада муҳожирлар сони 20 млн дан ошиб кетди
21:15 666 Жаҳон
Солиқларнинг ортиқча тўланган қисмини 15 кунда қайтариш имконияти яратилмоқда
Кўпроқ янгиликлар