Beeline абонентлари CLICK автотўлови ёрдамида ҳисобларини исталган пайт тўлдиришлари мумкин

Технология 09 Июль 2015 4068

Ўзбекистон йирик алоқа оператори Beeline ”CLIKC орқали Beeline автотщлови” номли инновацион баланс тўлдириш усули ҳақида эслатиб ўтади. Мобил телефон орқали сўм пластик картаси ёрдамида автоматик тарзда ҳисобни тўлдириш имконини берадиган хизмат фақат Beeline абонентлари учун мавжуд.

“Рақамли технологиялар хисобни тўлдириш жараёнини такомиллаштиришга имкон берди, ва биз СLICK компанияси билан ҳамкорликда абонентларимизга ушбу ноёб хизматни таклиф қилганимиздан мамнунмиз, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Мижозларимизга қўшимча қулайликлар яратиш биз учун муҳим. Мобил рақами хисобида 1$ кам маблағ қолиши билан абонентнинг пластик картасидан автотўлов амалга оширилади. Аввалдан созламаларда абонент кўрсатган миқдорга кўра картадан маблағ ечилиб олинади. Барчаси автоматик тарзда амалга оширилади, ва сутканинг исталган пайти ишончли алоқа таъминланади”.

“CLIKC орқали Beeline автотўлови” хизматининг созламаларида ҳисобга автотўловни амалга ошириш учун бир неча вариантлари мавжуд: 5 000 сўм, 10 000 сўм, 15 000 сўм, 20 000 сўм ва 50 000 сўм. Абонент рақамининг балансини автоматик режимда тўлдириб боради, амалга оширилган фактдаги тўловлардан SMS орқали хабардор қилиб туради. Мазкур хизмат мижознинг минимал қатнашувини талаб қилади. У муддатсиз равишда амал қилиши учун хизматни фақатгина бир маротаба ёқтириш лозим.

Фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун, мазкур хизматга бештагача Beeline рақами уланиши имконияти амалга оширилган. Хизматни улаш ва уни созлаш CLICK тизимининг USSD-менюсида (*880#) амалга оширилиши мумкин. Агар абонент CLIKC тизимининг фойдаланувчиси бўлмаса, ўз банки ёки CLIKC тизимининг қўллаб-қувватлаш хизматига, ёки тизимнинг контакт-марказига +998 71 2310880 рақами бўйича маълумот учун мурожаат этиш лозим.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар