Боливия президенти Эво Моралес Рим папасининг мамлакатга ташриф буюриши муносабати билан сўзлаган нутқини уч мартага қисқартирди. Notimex агентлигининг маълум қилишича, у шу йўл билан понтификнинг соғлиғини асрашни ўйлаган.

Папа Франциск кеча Эквадордан Боливиянинг Эль-Альто шаҳрига ташриф буюрди. Моралеснинг нутқи 15 дақиқага мўлжалланган эди, лекин у 5 дақиқага чўзилди.

Эль-Альто денгиз сатҳидан 4 минг м баландликда жойлашган, бу 78 ёшли Францискнинг соғлиғига маълум қийинчилик туғдириши мумкин.

Понтифик Моралес томонидан Ла-Пасда қабул қилинди. Кейинроқ у Лотин Америкаси давлатлари бўйлаб турне доирасида Санта-Крус шаҳрига учиб кетади.