Бухорода йилнинг энг яхши маҳалла маслаҳатчиси танланди

Жамият 09 Июль 2015 2951

Ҳар йили “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан бир қатор вазирликлар, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида маҳалла маслаҳатчиларининг вазифалари ижросини таъминлаш борасидаги ишларини ўрганиш ва муносибларни рағбатлантириш мақсадида “Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг май ойида танловнинг туман, шаҳар босқичлари, июнда эса Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар саралаш босқичлари ўтказилди.
“Жамият” газетасининг ёзишича, 7 июль куни танлови республика босқичи Бухоро шаҳрида ўтказилди. Унда ҳудудларда ғолиб бўлган 14 нафар маслаҳатчи иштирок этиб, 3та шарт бўйича ўзаро беллашди.

Кўпроқ янгиликлар