Буюк Британия ҳукумати қатъий тежамкорлик сиёсатини давом эттирмоқда. Ҳукумат ижтимоий соҳага харажатларни 12 млрд фунт стерлингга қисқартирмоқда, деб хабар бермоқда Agence France-Presse ахборот агентлиги. Бу ҳақда Буюк Британия молия вазири Жорж Осборн парламент йиғилишида маълум қилди.

Осборн буни британияликларнинг консерваторларнинг тежамкорлик сиёсатига қарши ўтказаётган навбатдаги намойиши ортида айтиб ўтди. Намойишчилар парламент йиғилиши бошлангунга қадар ҳукумат бинолари жойлашган кўчани тўсиб қўйишган эди.

Осборннинг айтишича, ижтимоий харажатларнинг қисқартирилиши давлат бюджетининг умумий ҳисобда 37 млрд фунт стерлингга қисқартирилиши доирасида амалга оширилмоқда.

Июнь ойида оммавий норозилик намойишларида 250 минг киши иштирок этган эди. Кўп сонли намойишларга қарамасдан, ҳукумат режалаштирилган қатъий тежамкорлик чораларини амалга оширмоқда.