Наманганнинг Чуст туманидаги қишлоқлардан бирида яшовчи Мўминжон Сотволдиев ўнлаб йиллар давомида уйида қурол сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 1931 йилда ишлаб чиқарилган ов қуроли ноқонуний сақлаб келинган.
Суд айбдорнинг пушаймонлигини инобатга олиб, унинг жазосини енгиллаштирди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима белгилади. Қурол эса мусодара қилинди.