Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат бош вазири Ахмет Довудўғлуга ҳукумат таркибини шакллантириш вазифасини топширди. Бу ҳақда Довудўғлу матбуот котиби твиттерда хабар берди.

“Президентимиз жаноб Довудўғлуга Туркиянинг 63-ҳукуматини шакллантириш ваколатини берди”, дейилмоқда хабарда.

Туркиянинг янги парламенти 45 кун ичида янги вазирлар маҳкамасини шакллантириб, уни тасдиқлаши керак. Агар парламент бу жараённи муддатида бажара олмаса, президент парламентни тарқатиб, янги муддатидан аввалги сайловлар ўтказишни белгилайди.