Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясидаги Италия делегацияси раис Илкка Канервага топширган мактубда Россиянинг ассамбленинг ёзги сессияси иштирокчилари рўйхатидан чиқариб юборилиши қаттиқ танқид остига олинди. Бу ҳақда “Шимол лигаси” партияси депутати Клаудио Д’Амико Sputnik агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Маълум бўлишича, мактубни ассамблеянинг 55 нафар вакили имзолаган.
Илгарироқ Финляндия Россиянинг бир гуруҳ парламентарийларига ўз ҳудудига киришга рухсат бермаган эди. Делегация таркибида Сергей Наришкин ҳам бор эди. Бунга жавобан бутун делегация Хельсинкига боришдан бош тортди. Шу тариқа 5-9 июль кунлари ўтказилган ассамблеянинг ёзги сессиясида Россия делегацияси иштирок этмай қайтиб кетди.
Д’Амиконинг маълум қилишича, унинг партияси ПА вакилларининг имзоларини тўплаш ташаббуси билан чиққан. Нафақат Италия, балки Австрия, Швейцария, Германия, Беларусь ва Мальта делегациялари раҳбарлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлади.