Facebook дизайнери Кэйтлин Уиннер ижтимоий тармоқдаги аёллар, эркак, гуруҳлар рамзлари редизайни жараёнини тасвирлаб берди. Жараён бир неча ой давом этгани маълум қилинди.

Компанияда иш бошлаган Уиннер аёллар рамзининг чап елкасида нуқсон борлигини аниқлади. У нуқсон дўстлар рамзида аёл гавдасини эркак рамзи тўсиб турадиган қисмга тўғри келишини аниқлади. Ҳамкасблар билан муҳокамадан сўнг янги дизайнер ишга киришди.
У аёллар рамзи учун янги елка чизди. Шундан сўнг у суратдаги қизнинг соч турмагини ўзгартиришга қарор қилди, негаки амалдаги турмак, унинг фикрича, Дарт Вейдернинг дубулғасига ўхшар эди. Уиннер уч хил турмакни кўриб чиқди ва калта сочлисини танлади.
Шундан сўнг дизайнерга эркаклар рамзи эскиргандай, “модадан қолган”дай туюла бошлади. Шу боис у эркакнинг турмагини ўзгаритириб, елкаларини пасайтирди.
Бундан ташқари, Уиннер эркаклар рамзи кўпроқ ишлатилишига эътибор берди. Масалан, дўстларни қўшишда эркаклар рамзи чиқиб туради. Бу унга адолатсизлик бўлиб туюлди, шу боис яна иккита вариант яратилди – аёл ёки жинси аниқ кўрсатилмаган одам рамзи.
Шунингдек, Уиннер дўстлар рамзига эътибор қаратди. Унинг фикрича, бу ҳолатда аёл эркакнинг соясида қолиб кетганди, шу боис янги дизайнда аёл тасвири эркаклар марказига жойлаштирилди.
Уиннер яратган иконкалар ярим йилдан буён Facebook маҳсулотларида қўлланиб келинмоқда.