Учкўприк туманидаги Тожик қишлоғида истиқомат қилувчи Аҳроржон Ҳайитов ўз уйида махсус ҳовуз қуриб, унинг ичида бақра балиғи боқишни йўлга қўйди. Бу ҳақда Telegraf.uz сайти хабар бермоқда.
“Бақралар сунъий шароитларга тез мослашиб, 7-8 йилдан сўнг қора икра чиқара бошлайди, – деди тадбиркор. – Айни пайтда қора икра маҳсулотига жаҳон бозорида талаб катта. Бундан ташқари, бақра калий, фосфор, магний, кальций, натрий, хлор ва темир манбаидир. Унинг таркибида В1, В2, С, РР витаминлари ҳам бор. Яқин кунларда 10 сотих ҳудудда ҳовуз яратиб, балиқлар сонини кўпайтиршини режалаштирмоқдамиз”.