Гарбин Мугуруса Радваньскани енгиб, Уимблдон турнири финалига чиқди

Спорт 09 Июль 2015 1906

Лондонда давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида илк финалчининг номи маълум бўлди. Дунёнинг 13-ракеткаси польшалик 26 ёшли Агнешка Радваньска WTA рейтингида 20-поғонани банд этиб турган испаниялик 21 ёшли Гарбин Мугурусага қарши кортга чиқди.

Бир соату 55 дақиқа давом этган ярим финал учрашувида Гарбин кучли рақибасини 6:2, 3:6, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди. Агнешка баҳс мобайнида битта, Мугуруса эса 6та эйс зарбасини амалга оширди.

Икки теннисчи ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги ҳисоб 3:2га етди. Гарбин бугунги ғалабадан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди. Илк бор “Уимблдон” турнири финалида ўйнайдиган испаниялик теннисчи россиялик Мария Шарапова ва америкалик Серена Уильямс учрашуви ғолибаси билан тўқнаш келади.

Қайд этиш жоизки, Мугуруса 15 йилдан буён "Катта Дубулға" турнирларида финалга чиққан илк испаниялик теннисчи қизга айланди. Охирги марта 2000 йилда "Ролан Гаррос" финалида Испания вакиласи Кончита Мартинес финалда ўйнаган эди. Уимблдон турнирлари финалида эса охирги марта испаниялик теннисчи қиз сифатида 19 йил муқаддам (Аранта Санчес-Викарио) ўйнаганди.


Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар