Жанубий Кореяда бировнинг ҳалокатига олиб келган ЙТҲ сабабчиси воқеа жойи яқинида ўзини осиб қўйди

Жамият 09 Июль 2015 11467

Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида полиция жиддий автоҳалокатни тафтиш қилмоқда.
Шаҳар чорраҳаларидан бирида юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, светофорда тўхтаб турган машиналарга келиб солди. Енгил автомобиль ва чиқинди ташувчи машинага жиддий зарар келди. Мотоциклли полициячи эса ҳалок бўлди.
Гувоҳларнинг айтишича, воқеада жиддий зарар кўрмаган юк машинаси ҳайдовчиси ўзини ғалати тута бошлади. У бир муддат машинаси кабинасига кириб, сўнг воқеа жойидан кетди. Етиб келган полициячилар кабинадан ўлим мактубини топишди. Кейинроқ ҳайдовчи воқеа жойига яқин ердаги хиёбонда ўзини осгани аниқланди.
Воқеа қайд қилинган видео YouTube сайтига жойлаштирилди.

Кўпроқ янгиликлар