Жонни Депп ўз қаҳрамони Жек Туллак қиёфасида оғир дардга чалинган болалар ёнига ташриф буюрди

Маданият 09 Июль 2015 4860

“Кариб денгизи қароқчилари” фильми олтинчи қисмининг навбатдаги суратга олиш куни тугагандан кейин 52 ёшли актёр Жонни Депп ўзининг қаҳрамони Жек Туллак қиёфасида Квинсленддаги болалар шифохонасига йўл олди.

Кейинроқ аниқланишича, саратонга чалинган болалар даволанадиган бу шифохонага юлдузли меҳмонларнинг келиши у ердаги барча учун кутилмаган воқеа бўлди.

Депп шифохонага келгач, бир сонияга ҳам ўз қаҳрамони қиёфасидан чиқмади. Актёр болалар билан бирга бажонидил ўйнади, улар билан суратга тушди. Бундан ташқари, актёр ётоғидан ўзи тура олмаган ҳар бир боланинг палатасига бирма-бир ташриф буюриб, уларни ўз ташрифи билан хушнуд этди.

Кўпроқ янгиликлар