LG компанияси G4S смартфонини тақдим этди. Қурилма 5,2 дюймли IPS дисплей билан жиҳозланган. Унга 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 615, 1,5 ГБ тезкор ҳамда 8 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган.

Смартфоннинг асосий камераси 8 Мп (13 Мпли версияси ҳам мавжуд) ва олд камераси 5 Мп. У Android 5.1.1 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Аккумулятор қуввати 2300 мА/соатга тенг.

Ҳозирда смартфоннинг нархи маълум қилинмаган.