“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике ярим ҳимоячи Арда Туроннинг “Галатасарай”га ижара асосида ўтишига қарши эканлигини билдирди.

Аввалроқ каталон клуби футболчини янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқлов тугагунча ижарага бериши маълум қилинганди.

Луис Энрике туркиялик футболчининг “Барселона”даги шароитларга мослашиши, янги клубдаги шериклари ва клубнинг фалсафасини яхши билиб олишида кўпроқ маъно кўраётганини айтди.