"Ляньхуа" тайфуни Хитой жанубидаги Гандун провинцияси қирғоқларига келиб урилган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Тайфун асосан Шаньвэй округига жиддий зарар етказиши мумкин. Метеорологларнинг маълум қилишича, тайфун сониясига 35 метр тезлик билан ҳаракатланмоқда.

Гандунда айни вақтда поездлар қатнови тўхтатилган ҳамда мактаблар ёпилган. Денгизга балиқ овловчи кемалар чиқиши ман қилинган.