Манба: Қирғизистон президенти акасининг вафоти сабабли Уфага кечроқ келади

Жаҳон 09 Июль 2015 3260

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев акаси Калийбек Шаршеновнинг вафоти сабабли Уфадаги ШҲТ саммитига режадагидан кечроқ келадиган бўлди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.

“Алмазбек Атамбоевнинг Россияга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун ишчи сафари бекор қилинмайди, бироқ президент у ерга кечроқ жўнаб кетади”, деб айтмоқда манба.

Аввалроқ Қирғизистон президентининг акаси 63 ёшида вафот этгани маълум бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар