Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоадоши Лионель Мессига нисбатан танқидлар тинмаса, терма жамоадан кетишини эълон қилди. Бу ҳақида футболчининг агенти хабар қилган.

“Маскерано кўп бор гап-сўзлардан чарчаганини айтиб ўтганди. Бу сафаргиси жиддийга ўхшамоқда. Мессини тинмай танқид қилаверишлари унга қаттиқ таъсир қиляпти. Маскерано Леонелни жуда яхши кўради, унга нисбатан отилган танқид тошларини юрагига яқин олади. Месси ҳам бу ҳолатдан хафа эканини эшитдим.

Агар танқидлар тинмаса, бунга норозилик сифатида Маскерано терма жамоадаги иштирокини тўхтатади. Мен ҳам унинг ўрнида шундай қилган бўлардим”, - дейди футболчининг агенти Вальтер Тамер.