"Милан" жамоасининг қурилиши режалаштирилаётган янги ўйингоҳи олиб келадиган даромад ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Gazzetta dello Sport нашрида ёзилишича, стадион йилига 74 млн евро даромад олиб келади.

Хабарда айтилшича, шундан 51 млн евро билет ва абонементлар савдосидан келади. Яна 15 млн евро эса ҳомийлик шартномалари орқали, 8 млн евро ўйингоҳни турли тадбирлар ва ўйинлар учун ижарага бериш орқали топилиши режалаштирилган.

Янги стадион номини “Милан”га ҳомийлик қилаётган “Emirates” компанияси сотиб олиши кутилмоқда.