Россиянинг Москва вилоятида уч нафар ўзбекистонлик 47 ёшли тадбиркор аёл ва унинг 27 ёшли ўғлини ўлдирганликда гумон қилинмоқдалар. Ҳалок бўлганларнинг ёниб кетган жасадлари 15 июнда жабрланувчиларнинг Серпуховадаги квартирасида аниқланди

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга уч нафар ўзбекистонлик алоқадор эканлиги аниқланди. Улар яшайдиган жойларида қўлга олиндилар. Қўлга олинганлар сўроқ пайтида жиноятни содир этганликларини тан олишди.

Терговнинг аниқлашича, қўлга олинганлардан бири аёлнинг қўлида юк ташувчи бўлиб ишлаган: эркак унинг даромадлари ҳақида яхши маълумотга эга бўлган ва ўз танишлари билан аёлни тунаб, ўлдиришга қарор қилган.

Жиноятчилар 15 июнда аёлнинг уйига келиб, уй эшиги очилганда аёл ва унинг ўғлига ҳужум қилишган. Жиноятчилар уларни ўлдириб, уйни ёқиб, уйдаги сейфни олганча воқеа жойидан ғойиб бўлишган.