2010 йили рўйхатга олинган “Когон универсал сервис” ихтисослаштирилган таъмир-қурилиш корхонаси раҳбари Шаҳобиддин Эргашев намунали уйлар қурилишида йўл қўйган ҳуқуқбузарликлари учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
“Қишлоққурилишинвест” МЧЖ билан “Когон универсал сервис” ўртасида 2013 йид 9 апрель куни Когон тумани Деҳчаавғон қишлоғида қиймати 1.274 млрд сўмлик 10 уй-жой қурилиш тўғрисида шартнома тузилган.
У МЧЖ техник назоратчиси Ҳожиқул Ҳасанов билан тил бириктириб, 2013 йил 25 декабрида тузилган ҳисоб варақаси фактураларини сохталаштирди. 58.727 млн сўмлик бажарилмаган ишлар ҳақида сохта маълумотлар киритди. Бундан ташқари, 36 млн сўмлик солиқ ва мажбурий тўловлар ҳам тўланмай қолиб кетди.