Пастеризация стерилизациядан нимаси билан фарқ қилади? Ўз навбатида, бу икки тушунчанинг ультра юқори ҳароратда ишлов бериш ва гомогенизациядан фарқи нимада? Оддий истеъмолчи дабдурустдан бу саволларга жавоб бериши қийин. Чунки бу нотаниш сўзлар, барча номаълум нарсалар каби кишини хавотирга солиши тайин. Айниқса, «билағон» одамларнинг «Ҳозирги сутларнинг мазаси йўқ...», деган хўрсинишларидан кейин... Келинг, болалигимиздан ҳар биримизга таниш бўлган ушбу маҳсулотни тайёрлашдаги «...зациялар» ва ишлов беришлар ортида нималар турганига аниқлик киритайлик.
Аввало, сутни стерилизация қилиш жараёнига тўхталамиз. Nestlé Uzbekistan заводида бу жараён қўлланилмайди. Стерилизация, бу — сутга 100 даража ҳароратда , йигирма дақиқадан кўпроқ вақт давомида ишлов бериш жараёни бўлиб, бунда сутдаги барча бактериялар — ҳам зарарлиси, ҳам фойдалиси нобуд бўлади. Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, сутдан фақат уни эслатувчи оқ рангли суюқликгина қолади. Уни ачитиб бўлмайди, биологик қиймати ҳам йўқ, фақат оч қолмаслик учун яроқли, холос.

Пастеризация эса бошқа гап. Буни кимёгар Луи Пастер ўйлаб топган бӯлиб, бир пайтнинг ўзида ҳам инфекцияларни зарарсизлантириш, ҳам сутнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолиш бўйича ажойиб ечим бўлиб чиқди.


Nestlé Uzbekistan заводида сут даставвал пастеризация қилиш жараёнидан ўтади, яъни қайнаш нуқтасида — Цельсий бўйича +95 даража атрофида 20 сония давомида қиздирилади. Бунда иссиқликка чидамли сут кислотасини ҳосил қилувчи бактериялардан ташқари, касаллик туғдирувчи барча организмлар ва споралар нобуд бўлади. Касаллик туғдирувчи бактерияларнинг споралари нима? Бу ҳадеганда нобуд бўлавермайдиган сутда яшовчи организмлардир. Улар мустаҳкам капсулаларда яшайди, шу боиc қайнаш жараёнида ўлмайди. Бундай сутни узоқ вақт сақлаб бўлмайди, эртами, кечми споралар тўлақонли бактерияларга айланади ва ўзи ҳақида «эслатиб» қўяди. Одатда, улар энг чидамли, энг хавфли бактериялардир. Бундай сутни қанча кам сақласангиз, шунча яхши. Бунинг устига уни фақат паст ҳароратда сақлаш зарур. Завод шароитларида сут пастеризация қилинишидан олдин у махсус фильтрлар орқали бир неча тозалаш босқичларидан ўтади. Фильтрларда кир зарраларининг каттагина қатлами қолади. Кейин сут сепарация қилиш ва нормаллаштириш жараёнига юборилади.

Сутни сепарация қилиш ва нормаллаштириш жараёни.

Сутга турли ёғлилик даражасини беришдан аввал Nestlé Uzbekistan заводида у сепарацияланади, яъни қаймоқ ва ёғсизлантирилган сутга ажратилади. Кейин сут ёғи бўйича нормаллаштирилади. Натижада, харидорларга манзур турли ёғлилик даражасидаги сут ҳосил бўлади: 1%, 2%, 3,2%, 6%. Нормаллаштириш жараёнидан кейин сутга ультра юқори ҳароратда ишлов берилади.
Илгарилари ультра юқори ҳароратда ишлов бериш ўйлаб топилгунига қадар, пастеризация бир неча марта ўтказилган. Сўнг сут совутилиб, бактерияларнинг капсулалардан ўсиб чиқиши кутилган ва яна пастеризация қилинган. Ҳозир бунга ҳожат йўқ, чунки сутни тўлиқ зарарсизлантириш ва бир пайтнинг ўзида витаминлар, оқсиллар ҳамда минералларнинг катта қисмини сақлаб қолиш каби ажойиб усул пайдо бўлди. Аслида, бу озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш жабҳасидаги инновацион бурилиш эди. Шуни айтиш жоизки, фақат юқори сифатли сутгина ультрапастеризация жараёнидан ўта олади ва шунинг ўзи маҳсулот сифатининг кафолатидир.
Даставвал сут 5 сония давомида Цельсий бўйича +137 дан 141 гача бўлган даража оралиғида қиздирилади. Ушбу ҳарорат зарарли микрофлорадан халос бўлиш учун кифоя, аммо витаминлар ва минералларнинг катта қисмини йўқ қилиш учун етарли эмас. Кейин сут тезда совутилади. Бу махсус ҳарорат трубкаларида амалга оширилади. Сутга бундай авайлаб ишлов бериш натижасида ундаги фойдали моддаларнинг максимал қисми, энг асосийси, суяк учун зарур бўлган табиий кальций моддаси сақланиб қолади. Ишлов берилган сутни узоқ вақт сақлаш мумкин, у жуда яхши ачийди ва қуюқлаштирувчи моддалар ҳамда консервантларни талаб этмайди.
Сутга ишлов беришнинг якуний босқичи — гомогенлаштириш. Жуда «бемаъни» сўз. Унинг шарофати билан шаҳарда кўплаб уйдирмалар ва афсоналар пайдо бўлган. Аслида, гомогенлаштириш, бу — бор-йўғи сутни қатламларга ажратмасдан, бир жинслилигини сақлаш усулидир. Агар оддий сут совутгичда сақланса, тез орада унинг юзасида ёғ ҳосил бўлади. Уни сузиб олиш ва бу билан сутни ёғсизлантириш мумкин, шу билан бирга уни сутга яхшилаб аралаштириб юбориш ҳам мумкин.
Сутдаги ёғ шарчалари гомогенловчи ускуна ёрдамида майдароқ зарраларга парчаланади ва бутун сут ҳажми бўйлаб бир меъёрда тақсимланади. Албатта, вақт ўтиши билан, яъни тўрт-беш ой сақланганидан кейин ёғ яна сут юзасига тўпланади, аммо уй шароитида бу тариқа узоқ вақт сақланишини тасаввур қилиш қийин. Бир жинслиликни сақлаш учун баъзи сут маҳсулотларига қўшиладиган сунъий стабилизаторлардан фарқли ўлароқ, ушбу механик усул саломатлик учун мутлақо хавфсиз ҳисобланади.
Натижада биз кефир, қатиқ ҳамда сузма тайёрлаш мумкин бӯлган, бир жинсли, фойдали, мутлақо хавфсиз Nestlé® Sutim сутини ичамиз.
Буни кўплаб пазандалик китобларининг муаллифи, ўзбекистонлик Лилия Николенко тажрибаси ишончли тарзда исботлади. Тажриба Nestlé Uzbekistan (http://www.gurmania.uz/nestle/1421) компанияси билан ҳамкорликда ўтказилди. Бу тажрибани уй шароитида ҳам ўтказиш ҳамда сут ўзининг дастлабки фойдали хусусиятларини йўқотмаганлиги ва шу билан бирга хавфли бактериялардан халос бўлганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бунинг устига у худди ҳозиргина қишлоқдан олиб келингандек мазали эканига амин бўласиз.

Сут ҳақида ҳамма фактларни биласизми?

Унда буни исботланг ва Nestlé® Sutimнинг совғаларига эга бўлинг. Танлов ҳақида www.potrebiteli.uz сайтидан батафсил билиб олишингиз мумкин!
Блиц-сўров 17 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

Маҳсулот сертификатланган. Реклама ҳуқуқи асосида