Қорақалпоғистон маркази Нукусда фаолият юритган бир қанча корхоналар нақд пулга савдо қилиб, пулларни касса машинасидан ўтказмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда СВОЖЖДЛҚК департаменти Нукус шаҳар бўлими катта инспектори Айдос Рисназаров ахборот берди.
Жумладан, охирги пайтларда Нукус шаҳридаги “Сарсенбий Нукус” МЧЖ мансабдор шахслари 2009-2014 йиллар давомида ҳужжатларсиз 180 272.1 минг сўмлик товарларни ноқонуний сотиб, савдодан тушган 11 млн сўмдан ортиқ нақд пулларни касса машинасидан ўтказмаганлиги ва банкка топширмаганлиги аниқланди.
“Нукус Шоҳжаҳон” МЧЖ эса 2012-2014 йиллар давомида жамиятга кирим қилинмаган товарларни сотиб, 200 млн сўмдан ортиқ нақд пулни банкка топширмаган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.