Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Уфага Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишида иштирок этиш учун етиб келди.

ШҲТ доимий тарзда фаолият юритувчи халқаро ташкилот бўлиб, унинг яратилиши ҳақида 2001 йилнинг 15 июнида Шанхайда эълон қилинган. ШҲТ фаолиятининг устувор йўналишлари террорчилик, экстремизмга қарши биргаликда курашиш, таълим, энергетика, нефть-газ, транспорт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишдан иборат.

Ҳозирда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва Тожикистон ШҲТнинг аъзолари ҳисобланадилар. Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Мўғилистон ва Покистон ташкилотда кузатувчилар мақомига эга, Беларусь, Туркия ва Шри-Ланка “суҳбат бўйича ҳамкорлар” ҳисобланишади.

ШҲТга кирувчи давлатларнинг умумий аҳолиси 1,597 млрд кишини, яъни сайёрамизнинг деярли чорак қисмини, умумий ялпи ички маҳсулот 11,6 трлн долларни ташкил қилади.

Уфада бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитида ташкилотнинг 2025 йилгача мўлжалланган ривожланиш дастури қабул қилиниши ҳамда Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қўшилиши жараёни бошланиши кутилмоқда.