ФИФА 2015 йилнинг 9 июль кунида терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдагидан бир поғона пастлаган ва 453 очко билан 75 ўринда қайд этилди.

Ўзбекистон терма жамоасидан бир поғона юқорида Фарер ороллари терма жамоаси жойлашган.

Осиё терма жамоалари бўйича Ўзбекистон олтинчи бўлиб турибди.

Эрон 716 очко билан 41 ўрин, Япония 621 очко билан 52 ўрин, Жанубий Корея 608 очко билан 58 ўрин, Австралия 559 очко билан 63 ўрин ҳамда БАА 457 очко билан 73 ўринда ўрнашган.

Энг юқори ўнликда эса ўтган ойдаги ҳолат ўзгармаган, биринчи ўрин ҳамон Германия терма жамоасига тегишли. Иккинчи ўринда Аргентина, учинчи ўринда эса Бельгия терма жамоаси жойлашган.