Ўзбекистонлик шифокор қизларнинг “очиқ-сочиқ” кийиниши тери касалликларига олиб келишини айтди

Ўзбекистон 09 Июль 2015 18450

Аёлларнинг “очиқ-сочиқ” кийиниши турли тери касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди Ихлос Шукуров айтиб ўтди.
“Аёлларнинг териси нозик ва таъсирчан бўлади. Ҳозирда табиатда ультрабинафша нурларининг кўпайиши ва аёлларимизнинг очиқ-сочиқ кийиниши натижасида қуёш таъсирида юзага келадиган кўп шаклли эксудатив эритема ва фотоконтактли дерматит хасталиклари, тери тошмалари учраб турибди. Кимдир бир марта енгил кийиниб, касал бўлиб қолармидим, деб эътироз билдириши мумкин. Лекин бу нотўғри. Бир марта очиқ кийинган ҳолда қуёш тиғида юриб айрим касалликларни орттириб олиш мумкин”, – унинг сўзларини келтиради “Жамият” газетаси.

Охирги ойларда Ўзбекистонда аёлларнинг кийиниш маданияти муҳокамаси тўхтамаяпти. Бир қатор газеталар билан бир қаторда, Хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари ҳам бу масала ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтдилар. ОАВда чиқиш қилаётган журналистлар ва жамоат арбобларининг фикрлари доимо бир жойдан чиқмоқда: “очиқ-сочиқ” кийиниш қаттиқ танқид остига олинмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар