8 июлда Атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини бошқариш ишчи гуруҳининг йғилишида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошилиғи Бахтиёр Абдусаматов Ўзбекистоннинг 14та шаҳарида ҳавонинг ифлосланганлик индекси ИЗА 5 белгисидан пасайганини маълум қилди.

ИЗА 5 кўрсаткичи атмосферанинг қониқарли даражада эканини билдиради.

Абдусаматов ушбу шаҳарлар ва ўзгариш динамикаси ҳақида аниқ маълумот бермади.

“Ўзбекистоннинг 14та йирик шаҳари бўйича ҳавонинг ифлосланганлик индекси 5 қийматидан пасайди, бу атмосфера ҳавосининг тозалигини билдиради. Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизациялаш билан шуғулланувчи корхоналар сонининг кўпаяётгани кузатилмоқда. Хусусан, полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 80та корхонада ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш ва улардан қайта фойдаланиш татбиқ қилинди”, дейди Абдусаматов.

“2000 йилдан бери ифлослантирувчи моддаларнинг ҳавога чиқарилиши аҳоли сонига нисбатан 20 фоизга камайди. Шўрхок суғориладиган ерларнинг майдони 6 фоизга қисқарди, шу билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиши суръатлари икки марта ошди. Бугунги кунда 100 фоиз шаҳарлар ва шаҳар аҳоли пунктлари ҳамда 78 фоиз қишлоқ аҳоли пунктлари марказлашган сув таъминоти билан қамраб олинган. Бу 1991 йилдаги кўрсаткичдан 4 баробар кўпроқни ташкил қилади”, деб қўшимча қилди Бахтиёр Абдусаматов.