Украина президенти Пётр Порошенко амалдорлардан кунига 17 соатдан дам олиш кунисиз ишлашни талаб қилди. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали хабар бермоқда.

Украина президенти ўзи айнан шундай режимда тиним билмай ишлаётганини айтди.

“Сизларга сир очаётганим йўқ, мен ишда кунига 14-17 соатлаб, дам олиш кунисиз вақт ўтказаман. Мен сизлардан ҳам шундай режимда ишлашни талаб қилишга ҳақлиман. Маслаҳат қилмайман, талаб қиламан, чунки президент маъмуриятида 2-3 ҳафталик таътиллар бериш ҳақидаги илтимослар бошланди. Мен таътилга аризангизга имзо қўйиб беришим мумкин, бироқ ишга бошқа қайтмасангиз ҳам бўлаверади. Сизлардан буни суиистеъмол қилмаслигингизни сўрайман. Бу сизларга ишора бўлсин, мен Меҳнат қонунчилигининг бузилишини талаб қилмайман, бироқ ҳозирда давлатда уруш кетмоқда”, деб айтди Порошенко.