Қирғизистонда машинасида бир сумка героин олиб кетаётган россиялик қўлга олинди

Жамият 09 Июль 2015 6495

Бишкекда Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан автомобилда спорт сумкасига солинган 23 кг героин олиб кетаётган Россия фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат хизмати вакилига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Гиёҳванд моддалар скотч билан ўралган 46 та пакетга солинган бўлган. Наркокурьер махсус операция доирасида Афғонистондан Қирғизистонга гиёҳванд моддаларни олиб ўтмоқчи бўлганда қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, қўлга олинган жиноятчи қўшни Тожикистондан бўлиб, накробизнес билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзоси бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Россия Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Виктор Ивановнинг айтишича, Россияга олиб кириладиган героиннинг 100 фоизи Афғонистонда ишлаб чиқарилади. Хизмат афғон наркотрафигига курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Қирғизистон ва Тожикистоннинг масъул органлари билан ўзаро ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар