Козоғистон парламенти сенати Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжат давлат раҳбарига имзолаш учун юборилди.
Миллий иқтисодиёт вазири Ербўлат Дўсаевнинг маълум қилишича, келишувга биноан Қирғизистон ташкилотга қўшилиб, ягона иқтисодий муҳитнинг барча қонун-қоидаларини қабул қилади.
“Қирғизистоннинг 2014 йил 29 майидаги ЕИИ шартномасига қўшилиши иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига замин ҳозирлайди ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш, бозорни кенгайтириш, ташкилот имижини кўтаришга хизмат қилади”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.