Таниқли актёр Майкл Дуглас The Independent нашрига берган интервьюсида ёш артистларни танқид остига олиб, уларнинг ижтимоий тармоқларга берилиб кетганини ҳамда образдан чиқа олмай қолишини таъкидлади
“Америкалик актёрларга нимадир бўлмоқда. Британияликлар ва австралияликлар Америка киносидаги энг яхши ролларни олиб кетмоқда”, – деди 70 ёшли юлдуз.
“Улар ижтимоий тармоқларда ўтиради ва ҳеч нарсани репетиция қилмайди, – давом этди сўзида Дуглас. – Кўплар ўз образларига асир бўлиб қоладилар, бу уларнинг профессионаллигига таъсир кўрсатади”.