"Реал" жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Японияда 3D-принтери орқали ясалган ўз силикон қиёфадоши билан учрашди.

AFP нашрида маълум қилинишича, Роналдунинг қиёфадошини яратишда 111 микрокамерасидан фойдаланилган. Бу ишда Голливуддагилар ҳам ёрдам кўрсатишган.

"Қиёфадошим идеал даражада ишланган. Айтишим керакки, у атрофга худди мен каби назар ташлар экан. Агар буни тан олмасам, ёлғон бўлади", дейди Роналду.

Ушбу клоннинг тақдимоти вақтида унга Роналду томонидан ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган СR7 бренди остидаги ички кийим кийдириб қўйилган. Шунингдек, у орқали мушакларни чиниқтиришда фойдаланиладиган электр стимулятор ҳам реклама қилинган.