“Формула-1” автопойгасининг бош промоутери Берни Экклстоуннинг айтишича, бир куни у россиялик бир олигархдан қироллик автопойгаларини сотиб олиш таклифини олган. У “Формула-1” ни набираси учун сотиб олмоқчи бўлган, бироқ Экклстоун унинг таклифини рад этган.

“У барча нарсани назоратда ушлаб тура оларди, бироқ нима қилишни билмаган бўларди. Бу мени ташвишга солган эди”, деб эсламоқда Экклстоун ўша вазиятни.