Россиялик телебошловчи ва журналист Владимир Познер Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевдан интервью олмоқчи. Бу ҳақда Познер анъанавий тарзда барча саволларга жавоб берадиган Москвадаги ресторанлардан биридаги учрашув пайтида маълум қилди, деб хабар берилмоқда Познернинг сайтида.

Саволлардан бири Нурсултон Назарбоев шахси билан боғлиқ бўлди. “Мен Сизнинг Қозоғистон президенти ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдим. Агар сиз ундан интервью олганингизда ундан нималарни сўраган бўлардингиз?” деб савол берилди Познерга. Познер Назарбоевдан кузда интервью олишини маълум қилди.

“Мен ундан интервью оламан. Менимча, кузда. Бу нозланиш эмас, шунчаки мен сизга у билан нима ҳақда суҳбатлашишимни айтмайман. У ёки бу ҳолатда бу унга исталган кўринишда – бузилган ёки аниқ ҳолатда етиб бормаслиги учун буни олдиндан айтишга ҳожат йўқ. Мен уни жуда юқори баҳолайман. У, шак-шубҳасиз, атоқли давлат арбоби. Буни ҳамма ҳам тушунмайди. У жуда ақлли, донишманд деб айтган бўлардим. Ҳа, албатта унга ҳокимият ёқади, бироқ у унга шунчаки ҳокимият каби қарамайди. У нимани исташини билади. Унда келажакни муайян тарзда англаш ҳисси мавжуд. Умуман ҳозирда кўпчилик етакчилар ўз бурунларидан тахминан 50 см узоқни кўра оладилар. Назарбоев бўлса анча узоқроқни кўра олади. Шунинг учун мен у ҳақда юқори фикрдаман. Менга Назарбоев билан суҳбатлашиш жуда қизиқарли бўлади. Мен у рози бўлишини биламан. Кўрамиз бундан нима чиқаркин”, деб айтди Познер.