Samsung компаниясининг навбатдаги фаблети – Galaxy A8 2015 йилнинг 17 июлида Хитойда тақдим этилади. Бу ҳақда NoWhereElse маълум қилди.

Маълум қилинишича, смартфон 439 евро нархда сотувга чиқади. Қурилма 5,7 дюймли экран, 2 ГБ тезкор ҳамда 16 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Шунингдек, унга 3050 мА/соатли аккумулятор, 16 Мпли асосий ва 5 Мпли олд камера ўрнатилади. Бундан ташқари, смартфоннинг “уй” тугмасида бармоқ изи сканери мавжуд.

Samsung Galaxy A8 3 хил: оқ, қора ҳамда тилларанг кўринишда сотувга чиқарилади.