ШҲТ давлатлари икки йилга мўлжалланган террорчиликка қарши кураш дастурини қабул қилади

Жамият 09 Июль 2015 10498

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Уфа саммити давомида яқин икки йилга мўлжалланган террорчиликка қарши кураш дастурини қабул қилади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Дмитрий Мезенцевга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Саммит кун тартибида 2016-2017 йилларга мўлжалланган террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик дастурини тасдиқлашдир. Ҳужжат нафақат амалий аҳамиятга эга, балки ташкилотнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратишини кўрсатиб беради”, – деди Мезенцев.

Кўпроқ янгиликлар