«Укроборонпром» Украина қуролли кучлари кучайтириш мақсадида Т-80 танкларини модернизация қилиш ишларини бошлади. Бу ҳақда концерн расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда ёзилишича, техникани таъмирлаш ва модернизация қилиш ишларини мудофаа вазирлиги ходимлари Харьковдаги зирҳли танк заводида амалга оширишади.

Қайд қилинишича, таъмирлаш жараёни давомида бир йўла модернизация ишлари ҳам олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Украина 2015 йилнинг бошидан буён 797 дона ҳарбий техникаларни қўлга киритгани борасида хабар берилганди.