Universal студияси рекорд муддатда 3 млрд долларлик кассага эришди

Маданият 09 Июль 2015 6997

Universal студияси 2015 йилда киносаноати учун рекорд муддатда 3 млрд долларлик кассага эришди, деб хабар бермоқда Deadline.

Universal студиясининг “Кулрангнинг 50 туси” триллери дунё прокатида 403,6 млн доллар, “Форсаж 7” жангари фильми 1,16 млрд доллар, “Юра даври дунёси” фантастик фильми 843,9 млн доллар тўплади ва ҳали ҳам дунё кинотеатрларида намойиш қилинмоқда.

Студия, шунингдек, прокатда Жуд Апатоунинг “Омадсизлар” фильми ҳамда Ф.Гэри Грейнинг “Тўғри Комптондан” хип-хоп-драмасидан катта фойда олишга умид билдирмоқда.

Кўпроқ янгиликлар