Россия президенти Владимир Путин тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан Россиядаги тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг аҳволини муҳокама қилишди. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, учрашувда муҳожирларнинг пул ўтказмалари қонунга мувофиқ равишда амалга оширилиш кераклиги таъкидланди.
Тожикистон етакчиси ўз навбатида рус тили ўқитувчиларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
“Ҳозирча бу масалада бирор муваффақият билан мақтана олмаймиз. Путин Лавровга бу йўналишдаги ишларни жадаллаштиришга кўрсатма берди”, – қўшимча қилди Песков.