Хитой ҳукумати мамлакат жанубига яқинлашиб келаётган пўртана туфайли аҳолининг хавфсизлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда. Синьхуа агентлигининг маълум қилишича, шу муносабат билан минтақада поездлар ҳаракати тўхтатилган ҳамда мактаблар ёпилган.

“Линьфа” тайфунининг яқинлашиши туфайли Гуандун вилоятида ер ўпирилиши ҳам кузатилиш мумкин, шу муносабат билан 15 округдаги мактаблар ҳам ёпилди.

“Чан-Хом” тайфуни эса Чжецзян ва Фуцзянь вилоятларига таҳдид солмоқда. Шанхайдан қирғоқ бўйлаб ушбу вилоятларга борадиган барча йўловчи поездларининг ҳаракати бекор қилинди.