Шовот туманидаги “Қурилиш сервис” корхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Эрназар Мамадов кўп миқдорда давлат пулларини ўзлаштиришда айбланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
2011 йилда “Асакабанк”нинг Хоразм филиалига 4-5 қаватли тураржой қурилишини молиялаштириш вазифаси юкланди. Мамадов раҳбарлигидаги компания эса бош пудратчи этиб тайинланди.
2011 йил июндан 2013 йил май ойи охирига қадар 77-уйда 4-5 қаватли тураржой қурилиши учун жами 13.5 млр сўмлик олтита қўшимча шартнома тузилди. Аслида Мамадов 9.5 млрд сўмлик қурилиш ишларини бажариб, тегишли ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан буюртмачилардан 10.962 млрд сўм олди. Шу тариқа у 1.424 млрд сўм пулни ўзлаштирди.
Суд томонидан корхона раҳбарига тегишли жазо тайинланди.