Яқин 100 йилда мидияларни еб бўлмай қолади

Жамият 09 Июль 2015 4081

Янги тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, келажакда ҳаво ҳароратининг 2 даражага ўзгариши мидиялар, устрицалар ва бошқа турдаги моллюскаларни инсон томонидан истеъмол қилиб бўлмайдиган даражага олиб келиб қўяди.

Иқлимшуносларнинг башоратларига кўра, денгиз сувининг ҳарорати секин-аста ўсиб боради. Бу денгиз жониворлар яшаш шароитларига ва муҳитига ҳам жиддий ўзгаришлар олиб киради. Бундан ташқари, ёғингарчиликнинг кўпайиши натижасида сувнинг юқори қатламларида туз миқдори камайиб боради.

Бу ҳолатлар денгизда яшовчи бактериялар ва планктонлар микроскопик жамоатларига жиддий таъсир ўтказади, улар эса ўз навбатида озиқ-овқат занжирида юқорироқ ўринда турувчи жониворларга таъсир ўтказмай қолмайди. Турли токсинлар ажратадиган планктон ва бактериялар шароитга мослашади, лекин уларнинг токсинлари моллюскаларда тўплана бошлайди. Бунинг натижасида моллюскалар истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.

Кўпроқ янгиликлар