Хитойнинг энг йирик интернет-компанияларидан бири Tencent Holdings Ltd нинг бир неча нафар юқори лавозимли ходимлари ва Alibaba нинг рақамли кўнгилочар электрон тижорат йўналиши директори Патрик Лю Хитой ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан давлат амалдорларига пора берганликда айбланиб ҳибсга олиндилар.

Айбловлар Лю нинг Tencent Video бошқармасининг раҳбари сифатида ишлаган аввалги иш жойи билан боғлиқ бўлмоқда. Лю ушбу лавозимии 2013 йилда тарк этган. Tencent видеохизмати Хитой бозоридаги энг йирик видеозхизматга айланди. Хизмат хориж телешоу ва серилларини намойиш қилади ва ўзининг шахсий видеоконтентини ҳам ишлаб чиқаради.

Ушбу ҳибсга олишлар Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг катта миқёсдаги коррупцияга қарши тадбири давомида амалга оширилган.