Андижонда порнографик дисклар мусодара қилинди

Жамият 10 Июль 2015 3609

Андижон вилоятида ўтказилган текширувлар жараёнида йил бошидан буён 180 видеотовар мусодара қилинган. Telegraf.uz сайтининг ёзишича, улар “менталитет ва турмуш тарзи”га мос келмайди.
Хусусан, телефонлар, планшетлар ва компьютерлар хотирасига ёзиб олинган порнографик ёки эротик мундарижага эга 220 видеоматериал йўқ қилинди. Муаллифлик ҳуқуқлари бузилган ҳолда концертлар ва фильмлар ёзилган 25.8 минг қароқчи дисклар сотувдан чиқарилди.
Май ойида Андижон божхона постида ва Дўстлик божхона комплексида фуқаролар И.Рашидов, Д.Ғофуров, О.Обидов, Д.Вахобжоновалар порнографик материаллар олиб киришга ҳаракат қилганларида қўлга олинди. Яна бир гуруҳ фуқаролар диний тарғибот мавзуидаги видеоматериаллар билан қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар