АҚШ Ходимларни бошқариш вазирлигига ҳужум уюштирган хакерлар 25 млн киши ҳақидаги маълумотларни ўғирлагани маълум бўлди

Жаҳон 10 Июль 2015 1372

АҚШ Ходимларни бошқариш вазирлигига уюштирилган киберҳужум оқибатида 25 млн одам ҳақидаги шахсий маълумотлар ўғирланган, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Қайд этилишича, шахсий маълумотлар ўғирланиши оқибатида давлат хизматчилари ва ҳукумат ходимлари билан бир қаторда оддий фуқаролар ҳам хавф остига қўйилди. Аввалроқ вазирликда хакерлар томонидан улкан маълумотлар массиви, яъни 4,2 млн собиқ ва амалдаги федерал хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар ўғирлангани тан олинган эди.

Хакерлик ҳужуми ҳақидаги охирги маълумотлар хакерлар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг қариндошлари ҳақидаги маълумотни сақловчи ҳужжатлар базасига кирганларидан дарак бермоқда.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, АҚШ ушбу ҳужумда Хитой разведкасидан шубҳа қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар