"Барселона" жамоаси туркиялик ярим ҳимоячи Арда Турон билан шартнома имзолангани ҳақида расман эълон қилди.

Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, ушбу футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни Арда Турон "Атлетико" жамоасидан 34 млн евро эвазига харид қилингани ҳақида хабар берилганди. Каталонияликлар "Атлетико"га яна 7 млн еврони бонус сифатида бериши мумкинлиги айтилган.

Қайд этиш жоизки, ФИФА томонидан "Барселона"га қўлланган тақиққа кўра, Турон 2016 йилнинг январигача жамоа сафида ўйинларда иштирок эта олмайди.